Украинада урушнинг 524-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Полша 1 август куни Беловеж районида мамлакат ҳудудига беларусларнинг икки вертолёти кириб келганини билдириб, Беларусни ҳаво кенглигини бузишда айблади. Варшава ҳодиса ҳақида НАТОни хабардор қилган. Беларус мудофаа вазирлиги айбловни рад этди ва Полша шу йўл орқали чегарада куч тўплаётганини оқламоқчи эканини тахмин қилди.
- Россиялик ҳарбийлар Херсондаги шифохонани ўққа тутди. Украина ССВ маълумотига кўра, бир шифокор ҳалок бўлиб, ҳамшира оғир яраланган. Тиббий ходимлардан яна тўрт нафарига контузия ташхиси қўйилган.
- Севастопол яқинида портлаш рўй берди. Аннексия қилинган шаҳарнинг Россия таъсири остидаги маъмурияти шаҳар ҳудудида битта дрон уриб туширилгани ҳақида маълум қилди.
- Россияда бир кун ичида 10 дан ортиқ ҳарбий комиссариат биноларига ўт қўйилди. Айрим гумонланувчилар фирибгарлар томонидан алданганини айтишмоқда.
- Украина терговчилари Киев шаҳри ва яна 10 областдаги ҳарбий комиссариатларда «хизматдан бўйин товлаш бўйича кенг кўламли схема»ни фош этишди.
Москва-Ситига янги зарба

Харкив ўққа тутилиши оқибатлари
1 августга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Харкивни ўққа тутди: шаҳар раҳбари Игор Тереховнинг сўзларига кўра





























