Унда ватандошлар билан алоқаларни янада кенгайтириш, Германиядаги жамоат бирлашмалари, шунингдек, маданий-гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун самарали платформа яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, ўзаро манфаатли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, ва маҳаллий маҳсулотларни Германияга экспорт қилиш географиясини кенгайтириш хусусида фикр алмашилди.
Томонлар Дюсселдорф шаҳрида Ўзбекистон савдо уйини очиш имкониятларини кўриб чиқдилар. Бундан ташқари, Германиядаги Бухоро яҳудийлари жамияти аъзоларининг Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига саёҳатларини ташкил этишга эътибор қаратилди.
Бухоро яҳудийлари жамияти бошқаруви аъзосининг айтишича, жорий йилнинг 27 август куни Дюсселдорф шаҳрида Бухоро яҳудийларнинг Германияда яшаётганининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилади.

















