Ўзбекистон | 09:52 / 11.08.2023
5075
4 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ahbor-Reyting” агентлиги “Ўзбекинвест” компаниясининг молиявий ишончлилик рейтингини энг юқори “ uzA++” даражасида тасдиқлаганини расман эълон қилди

Жорий йилнинг август ойида “ Ahbor-Reyting ” агентлиги “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компаниясига “барқарор” прогнози билан “ uzA++” даражасида миллий шкала бўйича энг юқори тўлов қобилияти рейтингини берди.

Фото: Ўзбекинвест

Ahbor-Reyting Ўзбекистондаги биринчи рейтинг агентлиги бўлиб, 1995 йилда тижорат банклари, суғурта ва лизинг компаниялари, корпоратив облигациялар эмитентлари ва бошқа молия институтларига рейтинг хизматларини кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Ahbor-Reyting томонидан қўлланиладиган барча рейтинг тартиблари ва методологиялари Осиё кредит рейтинг агентликлари ассоциацияси (ACRAA) кўмагида ишлаб чиқилган ва илғор халқаро тажрибага асосланган. 

“Ўзбекинвест” компаниясига белгиланган рейтинг суғурта компаниянинг тўлов қобилиятини миллий рейтинг шкаласи бўйича энг юқори баҳолашдир. Ушбу рейтинг суғурта қилдирувчиларнинг мажбуриятлари ва талабларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун жуда юқори қобилиятга эга бўлган ташкилотларга берилади.

Агентлик рейтинг даражасига таъсир қилувчи бир қатор ижобий омилларни қайд этмоқда:

  • суғурта хизматларининг кенг минтақавий қамрови ва турлари;
  • юқори бозор улуши ва суғурта бозоридаги етакчи ўринлардан бири;
  • суғурта тушумларининг минтақалар бўйича ижобий диверсификацияси;
  • суғурта компаниясининг юқори ишбилармонлик фаоллиги ва суғурта бозорининг асосий сегментларини жадал ривожлантириш;
  • акциядорларни қўллаб-қувватлаш;
  • замонавий ахборот технологиялари ва молиявий воситаларни фаол жорий этиш;
  • ҳудудлар бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг яхши диверсификацияси;
  • тўлов қобилиятининг юқори даражаси;
  • тажрибали бошқарув жамоаси.

Агентлик таъкидлашича, 2022 йил давомида бизнес кўлами ва «Ўзбекинвест» суғурта  компаниясининг бизнес кўлами ва фаолиятининг кўрсаткичлари барқарор суръатларда ўсди.

Компаниянинг амалдаги шартномалари сони 2021 йил натижаларига нисбатан 12 мингтага ўсди ва 951 минг донани ташкил этди. Шундан 853 мингтаси жисмоний шахслар билан тузилган.  

«Ўзбекинвест»нинг йиғилган суғурта мукофотлари 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 242 фоизга ўсди ва 930,5 миллиард сўмни ташкил этди, бунинг натижасида Ўзбекистон суғурта бозорида етакчи ўринни сақлаб қолиб мустаҳкамлади. 2017 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда йиғилган суғурта мукофотларининг ҳажми 9 баробардан ортиқ ошди.  

Бугунги кунга қадар «Ўзбекинвест» компанияси дунёнинг 118 та давлатида қайта суғурталаш бўйича фаолият олиб бормоқда, суғурта тушумларининг умумий ҳажмида хорижий даромадлар ҳажми 65 фоиздан ошди. Шунингдек, компания жаҳоннинг 28 давлатига республиканинг нохомашё экспортининг 32 фоизини суғурта ҳимояси билан таъминлади.

2023 йилнинг май ойида «Standard & Poor’s» ва «Fitch Ratings» билан бир қаторда «катта учлик» халқаро рейтинг агентликларидан бири бўлган Moody’s Investors Service Ltd. (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг молиявий мустаҳкамлик рейтинги прогнози «Ижобий», «Ba3» даражасига кўтарилганини расман эълон қилди.

«Ўзбекинвест» компанияси томондан 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида 543,7 млрд сўм суғурта мукофотлари йиғилиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробарга ўсди.

Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160

Сайт|Facebook|Instagram|Telegram|YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид