Ўзбекистон | 12:23 / 13.08.2023
17854
3 дақиқада ўқилади

14 август куни учун об-ҳаво маълумоти берилди

Кечаси тоғли ҳудудларда ҳарорат +9 даражагача тушади, аксар ҳудудларда +13...+18 даража атрофида бўлади.

«Ўзгидромет» 14 август, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади, кечга томон 10–12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14...+16 даража, кундузи +29...+31 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Мавзуга оид