Корея Е-9 виза турида ишлашнинг янги йўналишларини очмоқчи
Шу йил 9-11-август кунлари Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида Жанубий Корея меҳнат вазирлиги ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан ишга рухсат бериш тизимини жорий этиш бўйича халқаро конференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашув давомида Жанубий Кореяда EPS-Топик тизими бундан 19 йил олдин ташкил қилингани, бугунги кунда Ўзбекистон, Қирғизистон, Филиппин, Непал, Бангладеш, Покистон, Индонезия, Камбожа, Лаос, Вьетнам, Хитой, Мўғулистон, Тайвань, Шарқий Тимор, Мьянма ва Шри-Ланка фуқароларини мамлакатнинг турли соҳаларига ишга жалб қилган ҳолда муваффақиятли фаолият юритиб келаётгани қайд этилди.
Жанубий Корея статистика бошқармасининг маълумотларига кўра, мамлакатда меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг камайиши, яъни ишчи кучининг қариши ва туғилиш сонининг кескин пасайиши малакали кадрлар етишмовчилигига олиб келмоқда. Бу эса хорижлик малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ортишига сабаб бўлмоқда. Шу боис, саноатнинг турли соҳаларида ишчи кучи етишмовчилигининг олдини олиш чораси сифатида ҳукумат томонидан қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Конференцияда қайд этилишича, 260 минг нафардан ортиқ Е-9 визасидаги хорижлик ишчилар бугунги кунда Жанубий Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Жорий йил Е-9 визасидаги ишчи кучига бўлган талаб 110 минг нафарни ташкил қилган бўлса, кейинги йиллар учун квота ҳажмининг янада ошиши кутилаётгани, қолаверса Е-9 виза турида ишлашнинг янги йўналишларини очиш режаси борлиги маълум қилинди.
Тадбир давомида Корея Республикасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган чет эллик ишчилар орасида иш вақтида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича хабардорликни ошириш юзасидан HRDS, Жанубий Корея меҳнатни муҳофаза қилиш ташкилоти ва 16 давлат вакиллари орасида ўзаро келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
12:59 / 11.01.2025
«Энг кучли» паспортлар рейтинги. Сингапур етакчи, Ўзбекистон 80-ўринда
11:23 / 05.01.2025
Ўзбекистонликлар учун Германия визасини онлайн олиш имконияти пайдо бўлди
10:11 / 03.01.2025
Россия ва Украинада Германия визасига онлайн аризалар апрелгача очилади
09:21 / 02.01.2025