Ўзбекистон фуқаролигини олиш истагидаги номзодлар учун янги хизмат ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 592-сон қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ўзгартиришлар билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фуқароликни олишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун имтиҳондан ўтиш учун аризани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали топшириш имкони яратилмоқда.
Эндиликда ҳудудий давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича ҳудудий имтиҳон комиссиясининг қароридан норози бўлган номзодлар апелляция беришлари мумкин.
Апелляция давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали имтиҳон натижалари эълон қилинган пайтдан бошлаб 5 кун ичида берилади.
Ушбу ҳолатда имтиҳон натижалари эълон қилинган пайтдан бошлаб 10 кун ичида апелляция имтиҳони ўтказилиб, натижаси бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
- апелляцияни қаноатлантиришда рад этиш;
- дастлабки имтиҳон натижаларини ўзгартириб, апелляцияни қаноатлантириш;
- дастлабки имтиҳон натижаларини бекор қилиб такрорий имтиҳон тайинлаш.
Апелляция комиссиясининг қарори юзасидан судга шикоят топшириш мумкин.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
20:50 / 26.09.2024
Рус тилини билмайдиган мигрантларга фуқаролик берилмайди – Россия ИИВ
13:46 / 10.09.2024
Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича хизматга саралаш тартиби ўзгарди
21:44 / 03.09.2024