Ички ишлар вазири буйруғи билан полковник Равшан Эркинович Султонхўжаев Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган. 

Хоразм вилояти ИИБга 2019 йилдан буён генерал-майор Даврон Назармуҳамедов бошлиқ эди. У 2023 йил август ойи бошида Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий–маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.