Кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

Давлат хизматидан қуйидаги усуллар орқали фойдаланиш мумкин:

  • ДХМга ташриф буюрган ҳолда;
  • ЯИДХП ёрдамида;
  • davreestr.uz. орқали.

Бунда кўчмас мулкнинг кадастр рақамини акс эттирган ҳолда сўровнома тўлдириб, БҲМнинг 0,5 бараварини тўлаш лозим.

Натижалар қуйидаги шаклдаги маълумотнома тарзида 3 иш кунида тақдим этилади.

Маълумотномада:

кўчмас мулкка нисбатан амалдаги ва олдинги ҳуқуқлар (қурилган йили, майдон квадратурасидаги ўзгартиришлар);
давлат рўйхатидан ўтказилган сана;
ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат тури, уни берган орган ва ҳужжат берилган сана.