Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон компанияси Наманганда соғломлаштириш маркази учун сармоя киритади
Чортоқ туманида санатория ва соғломлаштириш марказини ташкил этиш лойиҳасига 5 млн доллар ажратиш режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси кўмагида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Окибжон Иномов Ҳиндистоннинг EI Company компанияси раҳбари Митеш Верма билан учрашди.
Мулоқот чоғида Чортоқ туманида санатория ва соғломлаштириш марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Томонлар янги қўшма соғломлаштириш масканини барпо этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга эътибор қаратиб, уни замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, энг сўнгги билим ва технологияларни жорий қилиш, мутахассислар малакасини тизимли тарзда ошириб бориш бўйича чоралар кўриш юзасидан ўзаро фикр алмашилгани айтилмоқда.
Ҳиндистон компанияси томонидан мазкур лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш доирасида 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сармоя киритилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
13:53 / 23.06.2026