Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
55 кг гашиш ва героинни Mercedes газбаллони билан бензин бакида Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Тошкент вилоятидаги чегара божхона постида автомобил ёқилғи бакларига яширинган гиёҳвандлик воситалари ва сунъий наркотик моддалари тўхтатиб қолинди.
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Ойбек» чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган қўшни давлат фуқароси бошқарувидаги Mercedes русумли енгил автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилиш учун тўхтатилган.
Текшириш давомида унинг газбаллони ичига турли шаклдаги 49 дона ҳамда бензин бакига 31 дона полиэтилен ўрамлар яширилгани аниқланган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, ўрамлар марказий божхона лабораториясида экспертизадан ўтказилган. Полиэтилен ўрамларда 52 кг 877 гр оғирликдаги гашиш, 2 кгдан зиёд героин гиёҳвандлик воситаси, 1 дона елим идиш ичида 950 гр синтетик гиёхвандлик воситаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўмитанинг эслатишича, республика божхоначилари томонидан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 329 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида 298 кг оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Мавзуга оид
12:30 / 19.07.2025
Юнусободда 5 кгдан ортиқ наркотиклар савдосининг олди олинди
10:21 / 21.06.2025
Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини сотаётганлар ушланди
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
08:54 / 06.05.2025