Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:59 / 26.08.2023
18968
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда зилзила юз берди
Магнитудаси 3,6 балл бўлган ер силкиниши эпицентри Жиззах вилоятида бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 26 август куни эрталаб соат 6:55 да зилзила содир бўлди.
Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 133 км жанубий-ғарбда, Жиззах вилояти, Янгиобод туманида 10 км чуқурликда бўлган.
Зилзила магнитудаси 3,6 баллни ташкил қилди.
Жабрланганлар ёки қурбонлар, етказилган зарар ҳақида маълумот берилмади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш