Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ходимларни «Очиқ бюджет» учун овоз тўплашга мажбурлаган раҳбарлар жавобгарликка тортилади
Бу борада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексида жазо чоралари кўзда тутилган.
Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбарлари томонидан ходимларни овоз йиғишга мажбурланиши тақиқланади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги эслатди.
«Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг 6-бандига биноан, ходимларни овоз тўплашга мажбурлаш - мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади», дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Меҳнат кодексининг 5-моддасига асосан мажбурий меҳнат тақиқланган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ, мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади, худди шу ҳаракат такроран ёки вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса, Жиноят кодексининг 148²-моддасига кўра жиноий жавобгарлик белгиланган.
«Очиқ бюджет» лойиҳалари учун овоз бериш жараёни 2023 йил 26 августдан бошланди ва 15 сентябрга қадар давом этади.
Мавзуга оид
17:51 / 12.06.2026
Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилган Қарши ҳокими ўринбосари жазоланди
14:17 / 25.03.2026
Ҳокимларнинг бюджет очиқлиги бўйича мажбурияти кучайтирилди
21:22 / 28.02.2026
Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш топшириғини берган “замҳоким” ишдан олинди
13:35 / 28.02.2026