Вашингтон мэри 1 сентябрни АҚШ пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги куни деб эълон қилди
Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан Вашингтон шаҳри мэри Муриел Баузер 2023 йил 1 сентябрни АҚШ пойтахтида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги куни” деб расман эълон қилди.
“Дунё” хабарига кўра, истиқлолнинг 32 йиллиги билан қабул қилинган декларацияда АҚШ пойтахти мэри Ўзбекистонда Мустақиллик кунининг аҳамияти таъкидланиб, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олганини таъкидлаган.
Шаҳар мэрияси Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасига икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, шахслараро алоқаларни йўлга қўйиш ва икки давлат ўртасида маданий алмашинувни ривожлантиришда салмоқли муваффақиятларга эришгани учун миннатдорлик билдирди.
Қўшма Штатлар пойтахти Вашингтон 1791 йилда ташкил этилган ва Американинг биринчи президенти Жорж Вашингтон номи билан аталган. Вашингтонда федерал ҳукуматнинг барча уч бўлимининг асосий идоралари, жумладан, АҚШ президентининг Оқ уйдаги қароргоҳи, кўплаб ёдгорликлар ва миллий аҳамиятга эга музейлар жойлашган.
Мавзуга оид
00:37 / 25.11.2024
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
08:50 / 14.09.2024
Вашингтон ва Лондон Украинанинг Россияга зарба бериши бўйича қарорни кейинга қолдирди
20:00 / 31.08.2024
Шавкат Мирзиёев: “Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи!”
19:47 / 31.08.2024