Жаҳон | 10:16 / 06.09.2023
3606
1 дақиқада ўқилади

Франция ўз қўшинлари бир қисмини Нигердан олиб чиқиб кетиш бўйича музокара бошлади

Манбаларнинг айтишича, Франция ва Нигер терроризмга қарши курашда ҳамкорликни тўхтатган.

Фото: Reuters

Франция ҳукумати Нигер ҳарбийлари билан ўз қўшинларининг бир қисмини мамлакатдан олиб чиқиб кетиш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда Le Monde ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Газета суҳбатдошларига кўра, гап Франция ҳарбий контингентининг бир қисмини мамлакатдан олиб чиқиб кетиш ҳақида кетмоқда, уларнинг умумий сони Нигерда 1500 нафарни ташкил этади. 

Бундан ташқари, манбалар Франция ва Нигер терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди. 

Бироқ газета француз қўшинларини Нигердан олиб чиқиш айнан қачон бошланиши ва биринчи босқичда қанча аскар мамлакатни тарк этишига аниқлик киритмади. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид