Ўзбекистон | 07:39 / 06.09.2023
5166
2 дақиқада ўқилади

Тошкент метроси йўналишларида қатнов интервали тиғиз вақтларда қисқартирилди

Интервал Чилонзор йўналишида 1,5-2 дақиқа, Ўзбекистон йўналишида 3-4 дақиқа, Юнусобод йўналишида 5 дақиқа ва Ерусти ҳалқа метро йўналишида 7-8 дақиқа этиб белгиланди.

Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг сентябр ойидан таълим муассасаларида ўқув жараёнлари бошланганидан сўнг метрополитендан фойдаланувчи йўловчилар сони биринчи ўқув кунида қарийб 520 мингни ташкил этди

Йўловчилар оқимини назоратга олиш, хизмат сифатини ошириш мақсадида, метрополитеннинг йўналишларида қатнов интервали тиғиз вақтларда қисқартирилди.

Жумладан:

Чилонзор йўналиши - 1,5-2 дақиқа;
Ўзбекистон йўналиши - 3-4 дақиқа;
Юнусобод йўналиши - 5 дақиқа;
Ерусти ҳалқа метро йўналиши - 7-8 дақиқа этиб белгиланди.

Ҳаракатланиш вақтида йўловчиларга поезднинг бош ҳамда сўнгги вагонлари билан бир қаторда ўрта вагонларидан ҳам тенг фойдаланиши вагон ичидаги тирбандликлар камайишида асосий туртки бўлиб хизмат қилади.

Шу билан бирга, вагон ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суянмаслик, шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик талаб этилади.

Буларнинг барчаси оралиқ интервалларининг режа асосида амалга оширилишини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади.

Метродан доимий тарзда фойдаланувчи йўловчилар тўловни банк ва транспорт карталари орқали амалга оширса, ўз вақтини тежаши ҳамда касса олдидаги тирбандлик максимал даражада камайишига замин яратади.

Мавзуга оид