30 октябр куни France Football журнали ўтган мавсум якунларига кўра дунёнинг энг яхши футболчиси учун «Олтин тўп» топширади. Журнал 6 сентябр куни даъвогарларнинг 30 кишилик рўйхатини эълон қилди. Нуфузли Goal.com сайти фаворитлар рейтингини янгилади — катта эҳтимол билан, бу сафар ғолиблик учун рақобат жуда кескин кечади: тиғиз мавсумдан ташқари футболчиларнинг жаҳон чемпионатидаги иштирокини ҳам ҳисобга олишга тўғри келади.

20-ўрин. Ким Мин Жэ – ҳижоячи, 26 ёш (Жанубий Корея/«Бавария», собиқ «Наполи»)

  • Ўтган мавсумдаги статистикаси: 18 та қуруқ ўйин, 45 ўйинда 2+2
  • Ўтган мавсумдаги ютуқлари: А Серия ғолиби

Ким Мин Жэ ўтган мавсум порлаган футболчилардан бири бўлди. У Италия чемпионатида ўзини жуда яхши ҳис қилди ва «Наполи»га узоқ кутилган чемпионликка эришишда ёрдам берди. Чемпионлик учун ушбу жамоанинг ҳужум чизиғи кўпроқ олқиш олган бўлса-да, Кимнинг жамоа ўйинига таъсирини инкор этиб бўлмайди. У идеал даражадаги замонавий ҳимоячи бўлиб, унинг техникаси ва жисмоний қобилияти қоришмаси «Наполи»га чемпионлик курашида қўл келди. Агар Жанубий Корея миллий жамоаси жаҳон чемпионатида узоқроқ борганида, Кимнинг ҳам бу рўйхатдаги ўрни юқорироқ бўлган бўларди.

Название

19-ўрин. Ҳарри Кейн – ҳужумчи, 30 ёш (Англия/«Бавария» собиқ «Тоттенҳэм»)

  • Ўтган мавсумдаги статистикаси: 40 гол, 9 ассист
  • Ўтган мавсумдаги ютуқлари: –

«Тоттенҳэм» мавсумни ўта ёмон ўтказганига қарамай, Ҳарри Кейн барибир жамоасига фойда келтира олди. У АПЛда 30 гол урди ва фақат Ҳоланд туфайли энг яхши тўпурар сифатида «Олтин бутса» соҳибига айлана олмади. 

Унинг жаҳон чемпионатидаги иштироки идеал кечмади, чоракфиналда Францияга қарши ўйинда пеналтини аниқ ижро эта олмади ва жамоаси мағлубиятида асосий сабабчига айланди. Шунга қарамай, у турнирда икки гол уриб, уч голга узатма берди. Бу «Олтин тўп» фаворитлари қаторида бўлиш учун етарли эмас, аммо у мавсумни яхши ўтказди ва ниҳоят соврин ютиш учун «Бавария»га йўл олди.