Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик талабалар Венгрияда малака оширишни бошлаши мумкин
Венгрия қишлоқ хўжалиги вазири Иштван Наднинг айтишича, кадрлар алмашинуви Ўзбекистон ва Венгрия муносабатларини янада жадаллаштиради.
Венгрия қишлоқ хўжалиги вазири Иштван Над «Дунё» учун интервьюсида Самарқандда ўз ишини бошлаган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ҳақида фикрларини баён қилди.
Қайд этилишича, экспертлар алмашинуви Венгрия-Ўзбекистон муносабатлари учун ҳам жуда долзарб.
“Бугунги кун воқелигидан келиб чиқиб, озиқ-овқат хавфсизлиги халқаро кун тартибидаги долзарб масала эканини анча олдин англаб етдик.
Шубҳасиз, бугун муҳокама қилинаётган масалалар, хусусан, экспертлар алмашинуви, жумладан, Венгрия-Ўзбекистон муносабатлари учун ҳам жуда долзарб. Биз нафақат талабалар, балки профессор-ўқитувчилар ҳамкорлигига эътибор қаратмоқчимиз. Биз уларнинг умумий ишига ҳисса қўшишимизга ишонамиз. Бу Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлайди.
Аввалроқ олий таълим муассасалари талабалари алмашинуви ҳақида гапирган эдик. Бироқ, уларнинг Венгрияга бориб малака ошириши ва Ўзбекистонга қайтиб, малакали мутахассис сифатида иш бошлаши учун оралиқ талабалар ва мутахассислар алмашинуви ҳам жуда муҳим”, деди Иштван Над.
Маълумот учун, кеча Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
18:06 / 27.05.2026
Венгрия парламенти Халқаро жиноий суддан чиқиш жараёнини тўхтатди
09:44 / 23.05.2026