Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кичик ҳалқа йўли кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади
Кичик ҳалқа йўли кўчасидан 60 метр узунликдаги (Тошкент Темирйўл техникаси музейи қаршиси) қисми барча турдаги автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Миробод тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасининг бир қисмида 110 кВ бўлган юқори кучланишли ерости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу сабабли, жорий йилнинг 9 сентябр куни соат 20:00 дан 10 сентябр куни 09:00 гача ҳамда 10 сентябр куни 20:00 дан 11 сентябр куни 09:00 га қадар Кичик ҳалқа йўли кўчасидан 60 метр узунликдаги (Тошкент Темирйўл техникаси музейи қаршиси) қисми барча турдаги автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026