09:01 / 09.09.2023
16070

Марокашда кучли зилзила оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди

Марокаш Ички ишлар вазирлиги зилзила қурбонлари сонини, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 290 дан ортиқ киши деб баҳолаган. Ер силкинишлари қиролликнинг бир қанча ҳудудларида сезилган. Марракешда биноларнинг қулаши қайд этилган.

Фото: X / Omar_H_

Марокашдаги кучли зилзила оқибатида 296 киши ҳалок бўлди. Шимолий Африкадаги қироллик Ички ишлар вазирлиги 9 сентябр, шанбага ўтар кечаси шундай дастлабки маълумотларни тақдим этди. Яна камида 153 киши тан жароҳати олиб, шифохоналарга юборилган, дея қўшимча қилди идора. 

Марокаш Миллий геофизика институти маълум қилишича, кеча маҳаллий вақт билан соат 23:00 лар атрофида (9 сентябр, Тошкент вақти билан 03:00) 7,2 магнитудали зилзила содир бўлган. Геофизикларнинг таъкидлашича, зилзила эпицентри Марракеш-Сафи минтақасидаги Игил туманида жойлашган. АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 18,5 километр чуқурликда бўлган, магнитудаси эса 6,8 баллни ташкил қилган. 

Ер силкинишлари бир қанча ҳудудларда сезилди. Гувоҳларнинг хабар беришича, Марракешдаги турли бинолар қулаган. 

Мавзу
Марокашдаги вайронкор зилзила
Марокашда 9 сентябр куни рўй берган 7,2 магнитудали зилзила оқибатида уч мингга яқин киши ҳалок бўлиб, яна минглаб кишилар жароҳат олди.
Барчаси
Top