Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова ЕИ ягона бозори дастурида иштирок этиш тўғрисидаги битимни имзолади
Молдова президенти Майя Санду дастур Молдова товарлари ва хизматларининг Европа бозорларига киришини кенгайтиради, деди.
Молдова Республикаси Европа Иттифоқининг Ягона бозор дастурида иштирок этиш учун ассоциация шартномасини имзолади, деб хабар беради МОЛДПРEС.
Дастур хусусий сектор ва давлат институтларини Европа қоидалари ва стандартларига тайёрлашга қаратилган бўлиб, Европа ягона бозорига киришни кучайтириш учун янада изчил молиялаштириш тузилмасини таклиф этади.
Молдова президенти Майя Санду дастур Молдова товарлари ва хизматларининг Европа бозорларига киришини кенгайтиради, деди. Унинг сўзларига кўра, келишув имзоланиши мамлакатнинг Европа Иттифоқи ягона бозорига босқичма-босқич интеграциялашуви йўлидаги муҳим қадам ва республикани модернизация қилиш, Европа стандартларига мослаштириш бўйича қатъий интилишдир. «Рақобатбардош ва кучли иқтисодиёт уйда яхши маош оладиган иш ва фуқаролар учун юқори турмуш даражасини англатади», деди Санду.
Иқтисодий ривожланиш ва рақамлаштириш вазирлиги таъкидлашича, келишувнинг имзоланиши Молдова Республикасига Европа Иттифоқининг ички бозор қоидаларига риоя қилиш имкониятлари ва стандартларини ошириш, кичик ва ўрта бизнеснинг рақобатбардошлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлаш, янги бизнес имкониятларини илгари суриш ва ривожлантириш имконини беради.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026