Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро молия корпорацияси Марказий Осиё бўйича энг кўп Ўзбекистонга сармоя йўналтирди
2023 йилнинг ўтган даврида мамлакатга ажратилган маблағлар ҳажми 1,56 млрд долларни ташкил этган.
Фото: IISD
Жорий йилнинг ўтган даврида Халқаро молия корпорацияси Марказий Осиёдаги лойиҳаларга 1,6 млрд доллардан ортиқ маблағ йўналтирди.
Минтақа бўйича Халқаро молия корпорациясининг энг йирик портфели Ўзбекистонга тўғри келади - 2023 йили 1,56 млрд доллар сармоя киритилган. Бу корпорациянинг 1993 йилда мамлакатда фаолият бошлаганидан буён энг юқори кўрсаткичдир.
Шундан 49 млн доллар Ўзбекистондаги биринчи Зарафшон шамол электр станциясини молиялаштиришга йўналтирилган, станция 2025 йили фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Халқаро молия корпорацияси Сирдарё вилоятида ИЭС қурилиши учун 150 млн доллар ажратиб, 1 млрд доллардан ортиқ хусусий молиялаштиришни жалб қилишга ёрдам берди.
Аввалроқ Ўзбекистон Халқаро молия корпорацияси билан инвестиция қонунчилигини янгилаши маълум қилинганди. У мамлакатда хусусий секторнинг махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва фаолиятида иштирок этишига имкон берувчи нормаларни жорий этишга ёрдам беради.
Мавзуга оид
07:35 / 04.04.2026
Рейтинг: Хитой сўнгги 20 йилда энг кўп қаерга сармоя киритди?
10:38 / 31.03.2026
Тошкентда халқаро молия маркази ва халқаро тижорат суди ташкил этилади
15:50 / 02.02.2026
Тошкент шаҳри БАА сармояси бўйича етакчи ҳудудга айланди
09:08 / 23.12.2025