09:33 / 10.09.2023
17940

Ўртоқлик ўйини. Германия ўз уйида Японияга йирик ҳисобда ютқазди

Евроо-2024 мезбони Германия миллий жамоаси ФИФА кунларида навбатдаги ўртоқлик баҳсини ўтказди. 

Фото: Getty Images

Флик жамоаси Япония билан ўйинда йирик мағлубиятни қабул қилиб олди.

Эътиборлиси, немислар сўнгги 5та ўйинда 1 дуранг ва 4 мағлубият қайд этишди. Навбатдаги ўртоқлик беллашуви 12 сентбярда Францияга қарши ўтказилади. 

Ўртоқлик ўйини
Германия — Япония 1:4

9 сентябр, «Фольксваген Арена»
Голлар: Сане (19) — Дзюня (11), Аэда (22), Асано (90), Танака (90+2).
Германия – тер Стеген, Рюдигер, Зюле, Шлоттербек (Гозенс, 64), Гундўған, Жан (Гросс, 64), Виртц (Брандт, 73), Киммих, Ҳавертц (Мюллер, 73), Сане, Гнабри (Шаде, 81).
Япония – Осако, Сугавара (Ҳасиока, 84), Итакура, Томиясу, Ито, Эндо, Камада (Танигути, 59), Морита (Танака, 75), Митома (Доан, 84), Дзюня (Кубо, 75), Уэда (Асано, 59).
Огоҳлантиришлар: Зюле (25), Итакура (52), Гозенс (66).

Top