Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Никарагуа орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
У 14 000 доллар эвазига Самарқанд-Истамбул-Мадрид-Никарагуа йўналиши билан Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, унда фуқаро А.А фуқаро М.А.ни 14 000 АҚШ доллари эвазига Самарқанд-Истамбул-Мадрид-Никарагуа йўналиши билан Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
18:30 / 02.07.2026