Жамият | 17:20 / 13.09.2023
16641
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Payme’дан дунёни забт этаётган ўзбекларга бағишланган янги табрикномалар тўплами

Яқинда буюк аждодларга бағишланган откриткалар тўпламини чиқаргач, Payme навбатдаги қадамни ташлади.

Фото: Payme

Ўзбекистон Мустақиллиги байрами муносабати билан Payme компанияси буюк аждодлар – Мирзо Улуғбек, Абу Али Ибн Сино, Беруний ва бошқалар акс этган табрикномалар тўпламини чиқарди. Ушбу фаолиятни давом эттириб, бренд олдинга боришга ва ўтмишнинг буюк шахслари бизнинг ғуруримиз учун ягона сабаб эмаслигини кўрсатишга қарор қилди.

Payme табрикномаларининг янги тўплами фан, бизнес ва спорт соҳаларида катта муваффақиятларга эришган замондошларига бағишланган.

Унда Стенфорд университети бўйича дунёнинг энг яхши олимлари рўйхатига киритилган Дилфуза Эгамбердиева, Meta’дан сармоя олган AMI LABS стартапи муаллифлари Бекназар Абдикамалов ва Азиз Муртазоев, Гарвард университетида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган биринчи ўзбек аёли Гулнора Аминова, 2011 йилда TIME нашри талқинига кўра “Йил ихтирочиси” деб топилган Алиев Али ва Эверест тоғини жанубий ёнбағридан забт этган биринчи ўзбекистонлик Сергей Денисенко.

“Ўзбекистон ажойиб, истеъдодли, муваффақиятли ва мақсадли одамлар яшайдиган ажойиб мамлакатдир. Бу кўп асрлар олдин бўлган ва бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Биз буни янги тўпламда акс эттиришга ҳаракат қилдик», - дея таъкидлайди Payme жамоаси.

Payme’да табрикномалар аллақачон мавжуд - иловани юклаб олинг, "Ўтказмалар" бўлимига ўтинг, қабул қилувчини танланг ва "Табрикнома бириктириш" тугмасини босинг. Payme иловасини Google Play ва App Store платформаларида юклаб олишингиз мумкин.

Реклама

Мавзуга оид