IT Park University муваффақиятли тамомлагандан сўнг автоматик тарзда бакалавр даражасига кириш имкониятини берувчи онлайн тайёрлов курсларини йўлга қўйди. Абитуриентлар математика ва инглиз тили бўйича билимларини талаб этиладиган даражагача ошириб, нуфузли университет талабаси бўлишлари мумкин.
IT Park University тайёрлов курслари кириш имтиҳонларисиз бакалавриатга кириш имкониятини беради. Мактаб ва лицейларнинг битирув синфлари ўқувчилари, шунингдек, IT-мутахассисликка эга бўлишни истовчилар қатнашишлари мумкин. Ўтиш баллини тўплаган тингловчилар биринчи курсга қабул қилинадилар.
«IT Park University Президентимиз топшириқларига биноан, халқаро стандартлар ва талабларга жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. Бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири, ёшлар учун IT имкониятларини очишдир. Бизнинг тайёргарлик курсимиз ҳам шунга ҳисса қўшади. У билимлардаги бўшлиқларни тўлдириб, абитуриентга IT Park University’да ўқиш учун зарур бўлган даражага эришишга ёрдам беради.
Тайёргарлик курси — 7 ой давом этадиган, юқори сифатли, самарали ва тўлиқ таълимдир. Бўлажак талаба шу давр мобайнида керакли ҳажмдаги маълумотларни ўзлаштира олади», — деди IT Park University бош директори, Боҳодир Аюпов
IT Park University талабалари биринчи семестрданоқ натижалар кўрсатишмоқда. Шу жумладан, талаба Роман Колесов абитуриентларнинг саволларига тезкор жавоблар беришга мўлжалланган, сунъий интеллектга эга бот яратишга муваффақ бўлиб, уни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Хотамович Шерматовга ҳам тақдим этди.

IT Park University курслари бир қатор афзалликларга эга.
IT университетга кафолатланган кириш 11-синфданоқ
Университетга тайёргарлик ва унинг натижаларини кутиш — ўсмир учун катта стрессдир. Маълум миқдордаги маълумотни ўзлаштириш керак, кириш имтиҳонидан олдинги асабийлашишлар, агар биринчи мартада киришга муваффақ бўлмаса, бир йил йўқотишга ёки унчалик истамаган университетда ўқишга рози бўлишга тўғри келади. Бундан ташқари, ҳаяжон туфайли абитуриент кўпроқ хатога йўл қўйиши ва пастроқ натижа кўрсатиши мумкин.
IT Park University тайёрлов курси — бу қулай муддатда керакли материални ўзлаштириш, билимлар синовидан хотиржам ўтиш, ўтиш балларини тўплаш ва Ўзбекистондаги энг яхши университетда ўз жойини эгаллаш имкониятидир.


















