Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолига 3,2 млрд сўм миқдордаги сифатсиз дорилар сотилишининг олди олинди - Бош прокуратура
Инсон ҳаётига ҳамда соғлиғига хавф солувчи контрафакт ва сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ 434 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 23,4 млрд сўмдан зиёд бўлган яроқсиз маҳсулот муомаладан олиб қўйилди.
Аҳолига 3,2 млрд сўм миқдордаги сифатсиз дорилар сотилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов маълум қилди.
Шу билан бир қаторда, кучли таъсир қилувчи, наркотик ҳамда психотроп моддаларни сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ фош этилган 90 та жиноят иши доирасида 423 млн сўмлик дорилар ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳимояси, бизнесни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш борасида улар фаолиятига ноқонуний аралашиш, ҳуқуқ ва манфаатларини қўпол равишда бузиш билан боғлиқ 181 та жиноятга чек қўйилди.
Инсон ҳаётига ҳамда соғлиғига хавф солувчи контрафакт ва сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ 434 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 23,4 млрд сўмдан зиёд бўлган яроқсиз маҳсулот муомаладан олиб қўйилди.
Бундан ташқари, 1 515 та тадбиркорлик субъектига ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилиб, натижада 3 157 та янги иш ўринлари яратилди.
Мавзуга оид
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
08:15 / 04.06.2026