Қирғизистон ва Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди
Қўшма манёврларни Қозоғистон мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов ва Қирғизистон мудофаа вазири Бактибек Бекболотов кузатиб борди.
Қозоғистоннинг Саришаган полигонида Қозоғистон ва Қирғизистон Қуролли кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг «Жанговар ҳамдўстлик-2023» машқларининг ўқ отиш билан боғлиқ фаол босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Кабар» хабар бермоқда.
Қўшма манёврларни Қозоғистон мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов ва Қирғизистон мудофаа вазири Бактибек Бекболотов кузатиб борди.
Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари Шимолий ҳарбий округи ҳарбий-ҳаво кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва авиация экипажларининг ҳаво ва ердаги нишонларга жанговар ўқ отиши кўрсатиб берилган.
Шунингдек, Саришаган йўналишида жойлашган объектлар ва қўшин гуруҳлари ҳаво ҳужумидан мудофаа элементлари ҳам намойиш этилди.
Якуний аккорд «душман аэродроми объектларини йўқ қилиш» бўлди.
Қўшма машғулотларга 1075 нафар ҳарбий хизматчи, 200 дан ортиқ ҳарбий ва махсус техника, шунингдек, 30 дан парвоз аппарати жалб этилган.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024