Ўзбекистон | 12:13 / 16.09.2023
42713
1 дақиқада ўқилади

1 октябрдан кучга кирадиган ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан 2023 йилнинг 1 октябридан ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди.

“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2023 йил 1 октябрдан кучга кирадиган нархлари тасдиқланди. Аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз қолди.

Электр энергияси тарифлари ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 кВт соат 1 000 сўм, бошқа ташкилотларга 900 сўм деб белгиланди.

Табиий газ тарифлари эса ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 куб метр учун 1 800 сўм, бошқа ташкилотлар учун 1 500 сўм бўлиши таклиф этилган.

Аҳоли учун электр энергияси (295 сўм), табиий газ (380 сўм) ва суюлтирилган газ (1120 сўм) тарифлари амалдаги нархларда ўзгаришсиз қолди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид