Ўзбекистон | 07:35 / 16.09.2023
5052
1 дақиқада ўқилади

Давлат боғчаларида ҳар чоршанба куни болаларга йод препаратини умумий ичириш куни деб белгиланди

Йод препаратларини сақлаш ва ҳисоботини юритиш давлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ҳамшираси ёки масъул ходими томонидан юритилади.

Фото: Муқимжон Қодиров / ЎзА

Давлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни болаларга йод препаратини умумий ичириш куни деб белгиланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, таълим ташкилотлари раҳбарлари таълим масканларида болаларнинг препаратни ичишлари учун сув ва бошқа зарур шароитларни яратади. 

Йод препаратларини сақлаш ва ҳисоботини юритиш давлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ҳамшираси ёки масъул ходими томонидан юритилади.

Болаларда йод танқислигининг мавжудлиги уларда қуйидаги нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин:

  • ақлий қобилиятнинг бузилиши;
  • ақл-идрокнинг пасайиши;
  • бўқоқнинг ривожланиши ва қалқонсимон безнинг дисфункцияси;
  • болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишини секинлашиши;
  • кретинизм, яъни қалқонсимон безнинг етарли даражада ишламаслиги туфайли боланинг ривожланишидаги кечикиш.

Мавзуга оид