Қозоғистон қатағон қурбонларининг 2,4 млндан ортиқ карточкаларини махфийликдан чиқарди
Сургун қилинган, махсус кўчирилган ва жиноий жавобгарликка тортилган 311 минг нафар шахс оқланди, дея хабар бермоқда Қозоғистон Бош прокуратураси.
Қозоғистон ҳукумати 1929-1956 йиллардаги сиёсий қатағон қурбонларининг 2,4 миллиондан ортиқ архив карточкаларини махфийликдан чиқарди. Бу ҳақда 18 сентябр, душанба куни республика Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
«Қозоғистонда 1929-1956 йиллардаги сиёсий қатағон қурбонларига оид 2,4 миллиондан ортиқ архив карточкалари махфийликдан чиқарилди, махсус кўчирилганларнинг 251 минг иши президент архивига топширилди, шундан сўнг улар манфаатдор шахсларга тақдим этилади. Йил охиригача 265 минг иш топширилади, 311 минг сургун қилинган, махсус кўчирилган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахслар оқланди», — дея маҳкама баёнотидан иқтибос келтирмоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Қозоғистонда сиёсий қатағон қурбонларини оқлаш
2020 йил 24 ноябр куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ оқлаш бўйича давлат комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Комиссиянинг 2020 йил 3 декабр куни бўлиб ўтган биринчи мажлисида унинг раиси, Қозоғистон давлат котиби Қримбек Кушербаев комиссиянинг асосий вазифаси «совет даври сиёсий қатағон қурбонларининг барча тоифалари учун тарихий адолатни тиклашдан иборат», деди.
2023 йилнинг январида Қозоғистон давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин Тўқаевга сиёсий қатағон қурбонлари тарихига оид 31 жилдлик ҳужжат ва материалларни тақдим этди.
Мавзуга оид
09:20 / 30.10.2024
Россияда ва дунёда «Исмларни қайтариш» акцияси бўлиб ўтди
15:10 / 20.09.2024
Россияда қатағон қурбонлари реабилитацияси бўйича 4000 та қарор бекор қилинди
07:15 / 05.08.2024
Россияда қатағон қилинганлар қабристонидан ёдгорлик белгилари ғойиб бўлди
17:29 / 06.05.2024