Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жо Байден Марказий Осиё давлатларидан бирига келиши мумкин
“Мен бу учрашувимизнинг давомини ҳам кўришни чин дилдан истайман”, деди АҚШ президенти Ню-Йоркда марказий осиёлик ҳамкасблари билан C5+1 форматидаги илк саммитдан кейин. “Сизлар билан тез орада, эҳтимол мамлакатларингиздан бирида учрашишга умид қилиб қоламан”, дея таъкидлади у. Агар ташриф амалга ошса, Байден Марказий Осиёга келган илк АҚШ президенти бўлади.
Фото: Associated Press
АҚШ президенти Жо Байден С5+1 форматидаги биринчи Марказий Осиё – АҚШ раҳбарлари учрашуви сўнгида бу мулоқотни “тарихий” деб атади.
“Бунинг тарихий лаҳза деб ҳисоблайман. Бизнинг учрашувимиз пойдеворида Марказий Осиё ва Қўшма Штатлар ўртасидаги ўзаро суверенитет, мустақиллик, ҳудудий яхлитликка содиқлигимизга асосланган кўп йиллик яқин ҳамкорлигимиз турибди. Бу тамойиллар ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ аҳамиятга эга, деб ўйлайман. Бугун эса биз ҳамкорлигимизни янги даражага олиб чиқяпмиз”, – деди Байден.
АҚШ президенти унинг мамлакати Марказий Осиё билан терроризмга қарши курашиш, иқтисодий боғлиқликни кучайтиришга доир йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилаётганини қайд этиб, минтақадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун Америка томонидан янги ташаббус илгари сурилаётганини таъкидлади.
“Бугунги сермаҳсул суҳбатимиз учун барчангизга ташаккур айтмоқчиман. Келгусида янада кўпроқ биргаликда ишлашимизни сабрсизлик билан кутаман. Мен бу учрашувимизнинг давомини ҳам кўришни чин дилдан истайман, чунки ишончим комилки, биз – халқларимиз бирга бўларкан эканмиз, кучлироқ бўламиз, дунё ҳам хавфсизроқ бўлади”, – деди у.
Жо Байден марказий осиёлик ҳамкасбларига яна бир бор ташаккур билдирди ва баёнотини шундай якунлади:
“Сизлар билан тез орада, эҳтимол мамлакатларингиздан бирида учрашишга умид қилиб қоламан. Раҳмат”.
Маълумот учун, айни пайтга қадар АҚШ президентлари Марказий Осиёнинг ҳеч бир давлатига ташриф буюрмаган. Ҳозирча минтақага келган энг юқори лавозимли америкалик сиёсатчилар АҚШ давлат котиблари бўлган. 1992 йилдан кейинги даврда Давлат департаментини бошқарган 11 нафар дипломатдан 7 нафари Ўзбекистонга келган.
Мавзуга оид
09:49
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
08:50
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
13:52 / 23.04.2026
Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё музликлар ҳажмининг 30 фоизигача қисмини йўқотди ва бу жараён тезлашяпти – Азиз Абдуҳакимов
11:44 / 23.04.2026