2023 йил 1 октябрдан HY601/602 ва HY603/604 авиақатновлари Тошкентдан Домодедово халқаро аэропортига амалга оширилиши давом этади.
Тошкентдан Москвага ва ортга қайтувчи HY613/614 авиақатновлари, шунингдек Фарғона, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қарши, Термиз, Урганч ва Нукусдан Москвага ва ортга қайтувчи қатновлари Внуково халқаро аэропортига амалга оширилади.
2023 йил 22 сентябрдан бошлаб Москва Внуково халқаро аэропортига/дан авиачипталарни харид қилиш мумкин.
















