«С5+1» саммити раҳбарлари қўшма баёноти эълон қилинди
Томонлар Марказий Осиёда хавфсизликни кучайтириш, иқтисодий барқарорликни ошириш, барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратдилар.
19 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида бўлиб ўтган «С5+1» (Марказий Осиё + АҚШ) саммити раҳбарларининг қўшма баёноти Оқ уй сайтида эълон қилинди.
Томонлар савдо, энергетика, иқлим ва хавфсизлик каби мавзуларда ўзаро ҳамкорлик қилишга эътибор қаратдилар.
Қўшма баёнотнинг мазмуни қуйидагича:
- давлатлар барча мамлакатларнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади;
- С5+1 платформаси орқали ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо, энергетика, иқлим ва хавфсизлик каби мавзуларда ўзаро ҳамкорлик қилиш ва «жамоавий ечим учун юқори даражадаги мулоқотни давом эттиришга интилиш» ниятида;
- «минтақадаги мураккаб муаммоларни ҳал қилиш ва юзага келаётган таҳдидларни бартараф этиш учун барқарор ҳамкорлик» қарашларига қўшилиш;
- глобал муаммоларга минтақавий ечим топиш бўйича С5+1 мақсадларига риоя қилиш;
- Марказий Осиёда хавфсизликни кучайтириш, иқтисодий барқарорликни ошириш, барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш;
- учрашув АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг навбатдаги боби бўлиб, С5+1 механизмининг муҳимлигини таъкидлайди;
- АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари Афғонистондаги вазият шароитида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ниятида;
- транспорт йўналишларини диверсификация қилиш учун Транскаспий савдо йўлини, энергия инфратузилмасини янада ривожлантириш ва Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғловчи транспорт тармоқларини кенгайтириш.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташриф дастурига мувофиқ 19 сентябр куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг «C5+1» форматидаги биринчи саммитида иштирок этди.
Тадбирда АҚШ президенти Жозеф Байден, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашди.
Мавзуга оид
21:54
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024