Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тошкент шаҳрида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда” – пойтахт ИИББ
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар суди биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақидаги хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатга изоҳ бериб, айрим суд биноларида ўқув машғулотлари ўтказилаётганини, хавотирга ўрин йўқлигини билдирди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар суди биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Эълон қилинган видеолавҳада суд биноси олдида ФВВ ходимлари юрганини кўриш мумкин.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатга изоҳ берди. Маълум қилинишича, пойтахтда жойлашган айрим суд биноларида ўқув машғулотлари ўтказилган.
“Тошкент шаҳар суди, ИИББ, Миллий Гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Бу каби ўқув машғулотлари шаҳримизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек стратегик объектларда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида режали равишда амалга оширилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ва хавотирга берилмаслигингизни ҳамда вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Барча ҳаракатлар шаҳримизнинг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда”, дейилади пойтахт ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
00:03 / 13.04.2026
Тошкентда интеллектуал транспорт тизими жорий этилмоқда
02:32 / 05.04.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади
12:57 / 04.04.2026