Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси дипломатик миссиясини якунлаяпти
Равшан Усманов 2018 йилдан буён Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасини бошқариб келмоқда.
Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан ушбу мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Малайзия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Муҳаммад бин Аламин ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда Малайзия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим сиёсий ва савдо-иқтисодий ҳамкор сифатида кўришини ва Тошкент билан ҳамкорликнинг барча жабҳаларини янада кенгайтириш тарафдори экани қайд этилди.
Суҳбат чоғида юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро алоқаларни диверсификация қилиш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳаммад бин Аламин элчига сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни жадал суръатларда ривожланишига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Томонлар юқоридаги йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича амалий чора-тадбирларни муҳокама қилиш мақсадида дипломатик алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.
Равшан Усманов 2018 йилдан буён Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасини бошқариб келмоқда. Унга қадар дипломат мамлакатнинг Франциядаги элчиси, шунингдек, Италия ва Португалиядаги ўриндошлик асосидаги элчи, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Илгарироқ Равшан Усмонов ТИВнинг Европа давлатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бўйича бошқармасини бошқарган.
Мавзуга оид
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026