Англия: Эванс — «МЮ қаҳрамони

«Манчестер Сити» – «Ноттингҳем Форест» 2:0
Голлар: 1:0 – 7 Фоден, 2:0 – 14 Ҳоланд.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Аканджи, Гвардиол, Родри, Фоден (Грилиш, 87), Матеуш Нунеш, Доку (Филлипс, 51), Ҳоланд, Алварес (Аке, 57).
Ноттингҳем Форест – Тернер, Айна (Ориги, 75), Орие (Ҳадсон-Одои, 56), Боли, Ниакате, Нуну Тавареш (Монтиел, 39), Гиббс-Уайт, Домингес, Мангаля, Сангаре (Эланга, 56), Авонийи (Вуд, 75).
Четлатиш: Родри (46).

Чемпионнинг ғолибона юриши анча ишончли давом этди, «Ноттингҳем»нинг мудофааси Родрининг ақлли ҳаракати эвазига ёриб ўтилди. Испанияликнинг диагонал пасидан кейин Уокер тўпни зарба бериш учун қулай позицияда пайдо бўлган Фоденга ташлаб берди. Умуман олганда, бу якунловчи штрихлар  эди, амалда «Сити» футболчилари голли ҳужум давомида 46 бор аниқ узатма беришганди. Яна икки пас бўлганида 2014 йилда «Тоттенҳэм» томонидан ўрнатилган рекорд такрорланган бўларди.

Кўп ўтмай Ҳоланд ўз голини урди ва учрашув тақдири ўйин стартидаёқ ҳал бўлгандек кўринганди. Аммо иккинчи бўлим бошида Родри рақибнинг бўйнидан бўғгани учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этди, Гвардиола шогирдлари эса бўлимни асосан ҳимояда ўтказишига тўғри келди. Якунда ғалабали ҳисоб сақланиб қолди, лекин Родри икки турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборади ва октябр ойида «Арсенал»га қарши ўйинда қатнаша олмайди.

«Бёрнли» – «Манчестер Юнайтед» 0:1
Гол: 0:1 – 45 Бруну Фернандеш.
Бёрнли – Траффорд, Робертс, Байер, Ал-Доҳил, Тэйлор, Браунҳилл (Бенсон, 86), Каллен, Рэмзи (Берге, 73), Гудмундссон (Ндайишимийе, 20), Колиошо (Бруун Ларсен, 73), Амдуни (Родригес, 73).
Манчестер Юнайтед – Онана, Диогу Далот, Эванс (Амрабат, 89), Линделёф, Регилон (Варан, 79), Каземиро, Бруну Фернандеш, Мактоминей, Мужбри, Рэшфорд, Ҳойлунд.
Огоҳлантиришлар: Диогу Далот (13), Регилон (55).

Инқироз ҳолатидаги «МЮ» аутсайдерга қарши ўйинни ҳам суст бошлади. Аммо Мюнхенда жуда ғалати ҳаракатлари билан ёдда қолган Онана қутқарди ва Амдунининг бурчакка йўлланган хавфли зарбасини қайтарди. Кейин эса меҳмонларга дарвоза устуни ёрдамга келди ва «қизил иблислар» вақт ўтиб ўзига кела бошлади. Дастлаб, Эванснинг бурчак зарбасидан кейин урган голи бекор қилинди, бу вазиятда офсайд ҳолатида турган Ҳойлунд дарвозабонга халал берган деб топилди. Аммо 35 ёшли ҳимоячи тушкунликка тушмади ва биринчи бўлим охирида ажойиб пас берди ва Бруну Фернандеш тўпни тўхтатмасдан дарвоза тўрига йўллади. Аутсайдер жамоа устидан ғалаба қозониш учун шу голнинг ўзи етарли бўлди, аммо «МЮ»нинг муаммолари қанчалик чуқурлигини АПЛда дебют қилган Амрабат ўйин охирида чап қанот ҳимоячи позициясини ёпиш учун туширилгани ҳам кўрсатиб турибди.