Ўзбекистон | 08:27 / 24.09.2023
11201
2 дақиқада ўқилади

Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирилди

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ва Украина ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини яна бир бор огоҳликка чақирди.

Сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалаётгани қайд этилган.

«Шу муносабат билан, Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормасликни, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон фуқаролари чет давлатларнинг (шу жумладан, Россиянинг) ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёллангани учун Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154,1-моддасига кўра 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши эслатиб ўтилган.

  • 2023 йил ёзида Россия томони Донецк областида Ўзбекистондан келган қурувчиларнинг паспортларини олиб қўйиб, уларни кўнгилли сифатида урушга юборгани ҳақида хабар тарқалганди.
  • Украинанинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг ушбу давлатга қарши урушида қатнашмаслик ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирганди.
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид