Воқеалар ривожи қандай бошланди

2023 йил 20 сентябрдан эътиборан, Ўзбекистонда 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга бепул йод тарқатиш дастури бошланди. Орадан бир кун ўтиб, 21 сентябр куни Чуст туманидаги боғча болалари орасида тана ҳарорати кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатила бошлади, жами 71 нафар бола тезкорлик билан шифохонага ётқизилган.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова шикоят қилган болалар сони 400 дан ошганини маълум қилди, лекин улар доридан ёки овқатдан заҳарланганини рад этди.

Бироқ, айнан Элмира Боситхонова имзоси билан чиқарилган хатда, Намангандаги болалар аҳволи ёмонлашишига калий дори воситалари сабаб бўлиши мумкинлиги, шу сабабли “Kaliy yodid 1 mg (0,001) tabletka №100 (Antistrumin)” дори воситаси истеъмолини дарҳол тўхтатиш топшириғи берилди.

Айни шу кўрсатма-хатдан жамоатчилик муҳим маълумотни билиб олди: “гумондор” препаратни “SАМО” МЧЖ етказиб берган. Бу корхонадан дорини ССВ таркибидаги “Ўзмедимпекс” сотиб олган.

Очиқ маълумотларга кўра, Юнусовлар Samo компаниясининг таъсисчилари ҳисобланиб, улар қаторида компаниянинг қарийб 7 фоизлик улушига эгалик қилувчи Нодир Юнусов ҳам бор.

Нодир Юнусов, бундан ташқари, фармацевтикага алоқадор яна 2 та корхона таъсисчилари қаторида туради.

Нодир Юнусов ким?

Ижтимоий тармоқларда бу воқеалар фонида Ўзбекистонда болалар учун йод ишлаб чиқараётган компания таъсисчиларидан бири АҚШда қидирувда бўлган шахс, деган фикрлар