Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада аттракцион тўхтаб қолди: одамлар 25 дақиқа оёғи осмондан бўлиб, унинг ишлашини кутди
Паркка ташриф буюрувчилар ноқулай ва хавлфи вазиятга тушиб қолди.
Канаданинг Онтарио провинцияси Торонто шаҳридаги кўнгилочар парк ташриф буюрувчилари билан боғлиқ ноқулай вазият юз берди.
Lumberjack аттракционида носозлик содир бўлди. Ундаги одамлар эса 25 дақиқа давомида оёғи осмондан бўлган ҳолда аттракционнинг ишлашини кутди.
Ҳолат Canada’s Wonderland паркида 22 сентябр куни маҳаллий вақт билан 22:40 да содир бўлган. 23:05 да носозликка барҳам берилган.
Парк матбуот котиби Грейс Пикокка кўра, одамлар аттракциондан хавфсиз тарзда олиб тушилган. Унинг таъкидлашича, воқеа иштирокчиларидан 2 нафари кўкрагидаги оғриқдан шикоят қилган ва уларга шу ернинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилган.
«Меҳмонларимизнинг хавфсизлиги бизнинг асосий вазифамиз», — дейди Пикок.