Наманганда 450 нафар бола касаллангани ортидан истеъмоли тўхтатилган “Антиструмин” дори воситасини етказиб берувчи компания тендер ўтказиш йўли билан эмас, тўғридан тўғри танлаб олинган.
Telegram'даги Pressuzb канали маълумотига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат харидларини амалга оширишга масъул ташкилоти – “Ўзмедимпекс” “Калий йодид 1 мг таблетка, №100 (Антиструмин)” дори воситасини харид қилиш учун 2022 йил июн ойида “Samo” МЧЖ билан 5 млрд 644 млн сўмлик тўғридан тўғри шартнома тузган. 2023 йил 11 январда эса ушбу шартномага 956 млн сўмлик қўшимча келишув қилинган. Шу тариқа, биринчи шартнома қиймати роппа-роса 6,6 млрд сўмга етказилган. Унга асосан, 1 млн 200 минг қути препаратнинг ҳар бири 5500 сўмдан харид қилинган.
2023 йилнинг 4 майига келиб, “O‘zmedimpeks” Samo компанияси билан “Антиструмин” дори воситасини харид қилиш учун яна 15 млрд 275 млн сўмлик тўғридан тўғри шартнома тузган. Бунда 2 млн 350 минг қути препаратнинг ҳар бири 6500 сўмдан ҳисобланган.

Бозор нархидан икки баробар қимматга олинганми?
Юқоридаги учта шартномани жамлаганда, “Samo” МЧЖдан жами 3 млн 550 мингта “Антиструмин” дори воситаси жами 21 млрд 875 млн сўмга сотиб олинадиган бўлган. Бунда ҳар бир қути препаратнинг нархи ўртача 6162 сўмдан тўғри келади.
Kun.uz препаратнинг чакана нархи билан қизиқиб, Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларидаги дорихоналар билан боғланди. Маълум бўлишича, ССВ 3 млн 550 минг қутисининг ҳар бирини 6162 сўмдан (улгуржи тарзда) сотиб олган худди шу препарат бир нечта дорихоналарда 2300–3000 сўм оралиғида (чакана тарзда) сотиляпти.
Эътибор қаратиш керак бўлган яна бир жиҳат шуки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022 йил июндаги биринчи шартномага асосан дорининг илк партиясини 5500 сўмдан сотиб олган, 2023 йил майдаги харидда эса препарат нархи 6500 сўмга кўтарилган, яъни 11 ой ичидаги нарх қимматлашиши










