Ўзбекистон | 08:28 / 27.09.2023
4804
2 дақиқада ўқилади

ИИВ назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларнинг рўйхатини шакллантиради

Рўйхат Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссияларига тақдим этилади.

Фото: Kun.uz

“Вояга етмаган шахсларга оталиққа олаётган мутасаддиларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ички ишлар вазирлиги жиноят содир этган ёки жиноят қилиши мумкин бўлган, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этиши мумкин бўлган ҳамда назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларнинг рўйхатини шакллантиради ҳамда Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссияларига тақдим этади.

Белгиланишича:

вояга етмаган шахсларни оталиққа олиш ҳуқуқ-тартибот идораларининг, барча даражадаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва ўринбосарлари, ҳокимликлар, таълим муассасаси директорлари ва маҳалла раислари томонидан амалга оширилади;

вояга етмаган шахсларни оталиққа олган мутасаддилар ҳар олти ойда бир марта туман (шаҳар) ҳокимларига амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот беради;

оталиққа олаётган мутасаддиларни тайинлаш болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) миллий комиссияси томонидан қарор қабул қилиниши асосида амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид