Ўзбекистон | 13:01 / 27.09.2023
8652
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари бош штаб бошлиқлари конференцияси бўлиб ўтди

Конференция доирасида минтақавий хавфсизлик, терроризмга қарши кураш, ҳуманитар ёрдам ва минтақавий барқарорлик каби масалалар кўриб чиқилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон» халқаро форумлар саройида Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари бош штаб бошлиқларининг конференцияси бўлиб ўтди

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, унда Америка Қўшма Штатлари, Покистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Мудофаа вазирликлари делегациялари иштирок этди.

Тадбир аввалида ҳарбий делегациялар вакиллари «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасидаги «Матонат мадҳияси» монументи пойига гулчамбарлар қўйиб, «Шон-шараф» музейини кўздан кечирди. Шундан сўнг, «Ўзбекистон» халқаро форумлар саройида ўз давлат байроқлари олдида суратга тушди.

Конференцияни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳамда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Курилла кириш сўзлари билан очиб берди.

Конференция доирасида минтақавий хавфсизлик, терроризмга қарши кураш, ҳуманитар ёрдам ва минтақавий барқарорлик каби масалалар кўриб чиқилди.

Мавзуга оид