Украинадаги урушнинг 580-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия қўшини Одесса областига дронлар билан ҳужум қилди. Украин ҳарбийларига кўра, 38 дрондан 26 тасини уриб туширишга муваффақ бўлинган. Дунайдаги порт инфратузилмаси, шунингдек Украина ва Руминия чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти шикастланган. Икки киши яраланган.
  • РФ мудофаа вазирлиги ҳайъат йиғилишида Қора денгиз флоти қўмондони, адмирал Виктор Соколов иштирок этди — 22 сентябр куни Украина қуролли кучлари у РФ Қора денгиз флотининг Севастополдаги штабига зарба оқибатида ҳалок бўлганини х абар қилганди. Россия томони унинг иштирокидаги кадрни намойиш этганидан кейин, Украина томони Соколов ҳақидаги маълумотга аниқлик киритилаётгани ҳақида хабар берди.
  • Маҳаллий маданият уйи ходимлари 25 сентябр куни кечқурунги ҳаво тревогаси чоғида севастополликларни бинодаги ерости бошпанасига киритмаган. Аннексия қилинган шаҳар раҳбари Михаил Развожаев буни «учига чиққан тентаклик» деб атади ва масалани «қаттиққўллик» билан ҳал этишни ваъда қилди.
  • Украинадаги узоқ масофага ҳаракатланувчи ракеталарни ишлаб чиқариш заводи россияликлар зарбасидан кейин хорижга кўчирилди.
  • Терговчилар аниқлашича, Полшада 2022 йил ноябрида украинлар ракетаси қулаган, деб хабар берди Rzeczpospolita. Дастлаб бу ракета Россия томонидан учирилгани айтилганди, аммо Россия қўшини ракета қулаган жойдан анча узоқ масофада бўлгани сабабли бу украинлар ракетаси бўлиши мумкинлиги ҳам истисно этилмаганди.

Бахмут атрофидаги украин жангчилари

«Эделвейс» номли 10-тоғ-штурм бригадаси ҳарбийлари Бахмут яқинидаги позициялар томон йўлга тушган
Libkos / Getty Images
Libkos / Getty Images
Ярадор украин аскарлар ўз позицияларига қайтишмоқда
Libkos / Getty Images