Беларусда жисмоний шахсларга дронларга эгалик қилиш тақиқланди
Лукашенко буни хавфсизлик нуқтайи назаридан тушунтириб, жисмоний шахсларга ҳар қандай дронларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланишни тақиқлади.
Беларусда 28 сентябр, пайшанба кунидан бошлаб жисмоний шахслар томонидан дронларни олиб кириш, улардан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни тақиқлаш кучга кирди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» агентлиги мамлакат Давлат божхона қўмитасига таяниб.
Янги тақиқ, шунингдек, жисмоний шахсларнинг 28 сентябргача мамлакатдан олиб чиқиб кетилган дронларни Беларусга қайта олиб кириши имкониятини ҳам назарда тутмайди. Эндиликда дронларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш фақат ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларга «талабларга мувофиқ тадбиркорлик ва касбий фаолияти мақсадларида» рухсат этилади.
«Хавфсизликни таъминлаш учун» дронларни тақиқлаш
Александр Лукашенко 25 сентябр куни жисмоний шахслар учун дронларни тақиқлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу «жамоат хавфсизлигини таъминлаш» ва «фуқаролик учувчисиз учиш аппаратлари ва самолёт моделларини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, улардан фойдаланиш тартибини тартибга солиш» мақсадида амалга оширилди», дейилади Лукашенко матбуот хизмати хабарида.
Фармон жисмоний шахслар томонидан дронларни олиб кириш, улардан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш бўйича кучга кирди, сақлаш ва муомалада бўлиш бўйича эса олти ойдан кейин кучга киради, деб ёзади «Интерфакс». Ушбу олти ой давомида эгалари ўз дронларини ташкилотларга бериши ёки «ваколатли ташкилотда» сақлаш учун топшириши мумкин, дейилади фармонда.
Мавзуга оид
20:18 / 16.11.2024
Лукашенко Беларус уйсизлар ва текинхўрлар билан «жиддий курашиши»ни айтди
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
10:58 / 07.11.2024