Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Сергели туманида портлаш оқибатларини бартараф этишга жалб қилинган. Айни вақтда туман мудофаа ишлар бўлимида Мудофаа вазирлиги штаби ташкил этилган.

Шунингдек, палаткалар ёйилиб, аҳоли учун тушлик ва кечки овқатлар тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. Мобил ҳоспитал ҳудудга жалб этилган — у фуқароларга ёрдам кўрсатади. Шунингдек, ҳарбий психологлар аҳолига психологик ёрдам бермоқда.

Мудофаа вазирлиги суратлари

Миллий гвардия суратлари