Украинада урушнинг 582-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Владимир Путин 30 сентябрни «Бирлашиш куни» сифатида нишонлаш тўғрисидаги қонунни имзолади — шу куни Россия Украинанинг тўрт ҳудудини аннексия қилган.
- Полша бош прокурори 2022 йил ноябрида Пшеводувга қулаган ва икки кишини ўлдирган ракета украинларники бўлганини тасдиқлади.
- Қозоғистон Россияга қарши санкция режимига амал қилади, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев, тафсилотларга тўхталмасдан.
- Володимир Зеленский НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан музокаралар ўтказди. Украина президенти қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб беришни сўради.
- «Россия озодлиги» легиони Белгород областида рейд ўтказгани ҳақида маълум қилди. Регион расмийлари диверсантлар РФ ҳудудига бостириб кирганини инкор этди, аммо чегарада тўқнашув бўлганини тасдиқлади.
- РФ қўшини дронлар билан Украина ҳудудига ёппасига ҳужум уюштирди. 44 та учувчисиз учар қурилмаларнинг 34 таси уриб туширилган.
- Америкадаги Урушларни ўрганиш институти (ISW) маълумотига кўра, Эрон ва Россия узоқ масофага ҳаракатланувчи ракеталар етказиб бериш бўйича келишувга эришган. БМТ Хавфсизлик кенгашининг бундай келишувни тақиқловчи резолюция амал қилиш муддати 18 октябрда тугайди.
Лвив. Фронтда қўл-оёғидан айрилган украин аскарларининг реабилитация жараёни

Aziz Karimov / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Aziz Karimov / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Aziz Karimov / SOPA Images / LightRocket / Getty Images


































