Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 ойда 2 мингдан ортиқ вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилган
Жиноятларда 1424 нафар мактаб ўқувчиси иштирок этган.
2023 йилнинг 8 ойида республикада 2121 нафар вояга етмаганлар томонидан 2024 та жиноят содир этилган.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг ЎзАга маълум қилишича, жиноятларда 1424 нафар мактаб ўқувчиси иштирок этган.
Бундан ташқари, 291 нафар академик лицей ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари томонидан жиноят содир этилган.
142 нафар ишламасдан юрганлар (мактабни тамомлаган) ҳамда 264 нафар ишлайдиган вояга етмаганлар ҳам жиноят содир этишда қатнашган.
Бундан олдин Ўзбекистонда 2022 йилда қанча вояга етмаган шахс судлангани маълум қилинганди.
2021 йилда 1472 нафар вояга етмаган шахс судланган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 2116 нафарга етган. 2022 йилда ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар 389 та, унча оғир бўлмаган жиноятлар сони 510 тани ташкил қилган.
Мавзуга оид
18:03 / 06.03.2026
“ОАВда бошқача айланиб кетгани учун жараён тўхтаб қолган” – қурилишда коррупция ҳақида гапирган тадбиркор устидан ИИВга ёзилгани ҳақида
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
08:00 / 01.03.2026
Заҳарланган болалар ва безори “ёш бойваччалар” — ҳафта дайжести
17:52 / 28.02.2026