Украинадаги урушнинг 586-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • The New York Times нашри ёзишича, Россия, катта эҳтимол билан, истиқболли ядровий қанотли ракета «Буревестник»ни синовдан ўтказишга тайёрланмоқда.
  • «Россия 1» телеканалида Россиянинг Украинага ўғирлаб кетилган Ми-8 вертолёти ҳақида сюжет намойиш этилди — бунда пилот экипажнинг икки аъзосини ўлдиришда айбланган. Пилотнинг ўзи украин ҳарбийларига асир тушган.
  • Украина разведкаси тасдиқлашича, дронлар орқали Смоленскийдаги Х-59 ракеталари ишлаб чиқариладиган авиазаводга ҳужум уюштирилган. РФ мудофаа вазирлиги учувчисиз учар қурилмалар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари орқали йўқ қилинганини маълум қилганди.
  • Россия Ростов-на-Дондан аннексия қилинган Мариуполгача янги автомагистрал қурмоқда, деб ёзади «Радио Свобода».
  • Болгария Россия рақамларидаги автомобиллар учун чегараларини ёпишини эълон қилди.
  • Сентябр ойида РФ қўшини Украинага уруш бошидан буён рекорд миқдордаги дронлар билан ҳужумлар уюштирган. Украинанинг Defense Express нашри ҳисобларига кўра, сентябрда Россия қўшини Shahed-136 типидаги 503 та зарбдор дрон қўллаган. 

Харкив областида ўт қўйилган дала

Харкив областининг озод этилган қисми аҳолиси пиёдаларга қарши миналар ва портламай қолган снарядларнинг ҳеч бўлмаган бир қисмидан халос бўлиш учун далаларни ёндириб юбормоқда. Бундай чоранинг самарадорлигини аниқ белгилаш жуда қийин. Айни вақтда Украина дунёнинг энг кучли миналанган ҳудуди бўлиб қолмоқда.

Граково қишлоғи атрофидаги миналанган далада ўт-ўланларнинг ёниши
Sofiia Bobok / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Граково қишлоғи атрофидаги миналанган дала ва ўрмонзор устида қора тутун
Sofiia Bobok / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Sofiia Bobok / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press