4 октябр куни Аstrum Академиясида телеком соҳасида Ўзбекистондаги энг йирик хорижий инвесторлар ва солиқ тўловчиларидан бири бўлган Beeline Uzbekistan компанияси Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари, жумладан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан 50 нафар талабага “Киберхавфсизлик бўйича мутахассис” курсида ўқиш учун 1 миллиард 200 миллион сўм миқдорида грантлар ажратди.

Грант олиш учун республиканинг барча ҳудудларидан жами 300 дан ортиқ ариза топширилди, бунда номзодларнинг ўртача ёши 23 ёшни ташкил этди. Astrum IT Академияси мутахассислари ва digital-операторнинг киберхавфсизлик бўйича экспертлари жамоаси томонидан рақобатли танловдан ўтган 50 нафар энг яхшилар орасида 6 нафар қизлар борлиги эътиборга лойиқ, бу ўзбекистонлик ёш аёллар орасида IТ касблари тобора оммалашиб бораётганидан далолат беради. Тошкент шаҳридан грант ғолиби Айша Абатова шундай деди: “Мен яқинда фаолият соҳамни ўзгартирдим: робототехника ўқитувчиси сифатидаги 3 йиллик тажрибам ва филолог сифатида таълим олганимдан сўнг, бу иш қизлар учун эмас, деган даъволарга қарамай, дастурлашга қайтдим. Мен бошқаларга қулоқ солмай, киберхавфсизлик курсига қўшилганимдан жуда хурсандман!”

“Бизнинг ташаббусимизни қўллаб-қувватлагани учун Beeline Uzbekistanʼга самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз ва бу ҳамкорлик Ўзбекистонда IТ соҳасини ривожлантириш ва ёш истеъдодларга юқори сифатли таълим беришда ёрдам беришига ишонамиз. Бизнинг ягона мақсадимиз — глобал IТ майдонида рақобатлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш. Биз шундай зўр талабалар билан ишлаш имкониятига эга бўлганимиздан фахрланамиз ва Beeline Uzbekistanʼдан ушбу муҳим лойиҳани қўллаб-қувватлагани учун миннатдормиз”, — дея таъкидлади Astrum IT Академияси асосчиси Ботир Орифжонов.

Марказий Осиёдаги биринчи ва ягона IТ академияси ҳамда дастурлаш соҳасида ўқитиш бўйича етакчи бўлган Astrum IT Академиясида “Киберхавфсизлик бўйича мутахассис” курси доирасидаги тренинглар 9 октzбрдан 24 ноябргача онлайн ўтказилади.

Ўқувчилардан бири, Қорақалпоғистон Республикасидан Диёрбек Собиров (19 ёш) шундай деди: “Мен 5-синфдан бошлаб дастурлашга қизиқаман, ҳозирда дастурий инжиниринг йўналишида ўқийман ва “computer science” соҳасида олим бўлишни орзу қиламан. Ишончим комилки, ушбу курс менга киберхавфсизлик соҳасида мутахассис бўлиб етишишимга ва ушбу мавзуни чуқур ўрганишимга ёрдам беради”.

Амалий хавфсизлик, OSINT – очиқ манба асосида разведка, компьютер тармоқлари ва хавфсизлик, PYTHON дастурлаш ва ахлоқий хакерлик каби турли модулларни ўз ичига олган дастур якунида курс битирувчиларига сертификатларни топшириш маросими ўтказилади. Ўқишни тамомлагандан сўнг 5 нафар энг яхши талаба Beeline Uzbekistan ахборот хавфсизлик бўлимида амалиёт ўташ дастури доирасида кўриб чиқилади.