Германия 6 давлат билан миграция муаммоси бўйича музокара олиб боряпти. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор
Берлин Гуржистон, Молдова, Кения, Колумбия, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича келишув тузиш ниятида.
Германия федерал ҳукумати бир қатор давлатлар билан Германиядан ноқонуний мигрантларни ватанига тезда қайтаришни таъминлайдиган «миграция ҳамкорлиги» бўйича музокаралар олиб бормоқда. Айни пайтда гап олти давлат ҳақида бормоқда, деди 3 октябр, сешанба куни мамлакат ИИВ вакили. Булар - Гуржистон, Молдова, Кения, Колумбия, Ўзбекистон ва Қирғизистон.
Марказий Осиёнинг икки давлати билан музокаралар аллақачон анча олдинга силжиган. Май ойи бошида Ўзбекистон билан, сентябр охирида эса Қирғизистон билан ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. Матбуот котибининг сўзларига кўра, гап ноқонуний муҳожирлар сонини камайтириш ва айни пайтда Германияга қонуний иммиграция учун имкониятлар яратиш ҳақида кетмоқда.
Германия ҳукуматининг миграция келишувлари бўйича махсус комиссари Йоахим Штамп сентябр ойида Кенияда музокаралар олиб борди.
Колумбия, Ички ишлар вазирлиги вакилининг таъкидлашича, бу рўйхатга, хусусан, мамлакат фуқароларининг бошпана сўраб йўллаган мурожаати сони 2018 йилдаги 140 тадан 2023 йилнинг биринчи ярмида 1500 тагача кўпайгани туфайли киритилган. Унинг аниқлик киритишича, «Гуржистон ва Молдова алоҳида устуворликка эга, чунки Германияда бошпана сўраш бўйича рад этилган аризаларнинг ўн фоиздан кўпроғи фақат шу икки давлат фуқароларидан келиб тушган». Шу тариқа, 2023 йилнинг январидан августигача Гуржистон фуқароларидан 7405 та, Молдовадан 2124 та мурожаат келиб тушди.Тбилиси ва Кишинёв ҳукуматлари музокараларга тайёрлигини билдирган.
Айни пайтда, федерал ҳукумат Ҳиндистон билан тайёр миграция келишувига эга.
Мавзуга оид
17:38 / 04.11.2024
Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
16:48 / 04.11.2024
Россияда мигрантлар учун имтиҳонларнинг ягона нархлари белгиланади
18:17 / 02.11.2024
«Қайтариб олинг фуқароликни» - Россияда ўзбекистонлик мигрант Миграция бўлимида ҳужжатларини отиб юборди
17:51 / 01.11.2024